Устувор вазифа – қамровни яхшилаш!

19.09.2022 14:09:22

Янги Наманган туманининг «Истиқбол» маҳалласида 175 ўринли 73-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилди.

Болажонларга туҳфа этилган мазкур боғча энг сўнги замонавий андозалар асосида барпо этилди. Ундаги дам олиш, таълимий, мусиқа, гимнастика, спорт заллари, чўмилиш ҳавзаси, бетакрор ландшафт, бир қарашдаёқ кўзни қувнатадиган яшил майдон, буларнинг ҳамма-ҳаммаси азиз фарзандларимизнинг порлоқ камолотига хизмат қилиш учун ҳозирланди.

наманган1_2

Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдуразоқов иштирок этди ва у маҳалла аҳлини қувончли воқеа билан қутлар экан, фарзандларимизга туҳфа этилаётган боғчада яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

ниманган3

– Бу бежизга эмас, – деди вилоят ҳокими. – Биз фарзандларимизни имкон қадар тезроқ мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишни мақсад қилганмиз. Тизимдаги мавжуд шароитни яхшилаш, фарзандларимизни мактабга сифатли тайёрлаш ишларига кўмаклашиш бундан кейин ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Вилоят ҳокими маҳалла нуронийлари кўмагида лентани қирқди ва ташкилот раҳбарига рамзий калитни топширди.

 

          Саидолим Абдураҳмонов,

         “Адолат” СДП фаоли

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+