Уюшмаган ёшлар – майдонда

15.06.2021 18:06:36

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти томонидан маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. МФЙларда ташкил этилаётган спорт мусобақалари уларни спортга ошно қилиш баробарида соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишларига хизмат қилади.

Уюшмаган ёшлар жамоалари ўртасидаги мини футбол ўйинлари қизиқарли тус олди. Ўз маҳалласининг обрўси учун кураш ҳар бир иштирокчини дадил ҳаракат қилишга чақирди. Муросасиз курашлар натижасида “Хўтанариқ” МФЙнинг спортсевар ёшлари ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзғбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+