Ватан ҳимояси – олий бурч

11.01.2022 10:01:18

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти тадбиргоҳида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, Қарши шаҳридаги 20 та МФЙ фуқаролари, ўқитувчи, талабалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг  30 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Руиддин Раупов маъруза қилди.

-Мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти,-деди Руиддин Раупов.-Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга барчамиз масъулмиз. Юртимизда ҳарбийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими яратилган. Эндиги вазифа уларни ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини янада кучайтириш керак.

Тадбирда партия фахрийси Абдуқаххор Ахмедов, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов, ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, ҳарбийлар учун замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, бу объектларда энг юксак талабларга ҳамда ҳарбий хизматчилар ва улар оилаларининг эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай ижтимоий маиший шароит ва инфратузилмалар яратилаётганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, тадбирда муҳтарам Президентимиз бошчилигида дунёдаги барча мамлакатлар билан икки ва кўп томонлама алоқалар ўрнатилаётгани бу эса ер юзида ялпи тинчликка, ижтимоий сиёсий барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилаётгани эътироф этилди.

 

ҚМИИ профессори, партия фаоли Хайрулла Давланов тадбирда Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони лойиҳаси хусусида сўз юритиб,  илгари сурилган устувор йўналишлар, хусусан, мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий барқарорликни таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш, барча давлатлар билан яхши алоқалар ўрнатиш тараққиётимизни таъминлашда аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида қайд этди. Нотиқ, Фармон лойиҳаси ҳақида фикр юритар экан, уни янада халқчил бўлиши учун ўз таклифларини ҳам билдириб ўтди.  

Тадбирда бадиий жамоларнинг чиқишлари, талабаларнинг ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлари йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди.

                                                            Мадина Аллабердиева,

                                           Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 4-босқич

                                           талабаси, “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси.

                                   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+