Ватан ҳимояси шарафли касб

14.01.2024 17:01:18

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги 4-сон жазони ижро этиш муассасасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда жазони ижро этиш муассасаси зобитлари, партия фаоллари, депутатлари, Навоий давлат педагогика институти мусиқа ва санъат факультети талабалари ҳамда муассасада жазони ўтаётган маҳкумлар иштирок этишди.
Унда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати — Рустам Хайитов сўзга чиқиб, мамлакатимиз қуролли кучларини ислоҳ этиш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар айниқса, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар юртимиздаги ҳар бир ёш авлоднинг онгида келажакда мен ҳам ҳарбий бўлиб, ватанимга муносиб хизмат қиламан деган туйғуни жўш уришига туртки бўлаётганлигини таъкидлади. Бу эса ҳозирги кунда дунё миқёсидаги ўта мураккаб вазият ва таҳдидлар мамлакатимиз хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш янада долзарб вазифа бўлиб қолаётганлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, тадбир давомида партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Р. Хайитов томонидан муассасадаги бир гуруҳ зобитларга партиянинг ташаккурнома ҳамда китоблар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида Навоий давлат педагогика институти мусиқа ва санъат факультети талабалари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+