Ватан ҳимояси улуғвор ва шарафли бурч

13.01.2022 19:01:45

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги меҳнати ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги улуғвор жасорати барчамиз учун фахр ва ифтихор туйғусини шакллантиради.

Яқинлашиб келаётган 14 январь Ватан ҳимоячилар куни муносабати  билан ватан ҳимоячиларини ҳамда юртимиз аҳолисини табриклаш уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида “Адолат” СДП ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. Тадбир пойтахтимиздаги аҳоли гавжум жойларида ташкил этилиб, хусусан воҳадан Тошкент шаҳрига кириш қисми бўлган “Эркин” пости, Халқлар дўстлиги майдони ва бир қатор истироҳат боғларида ва хизмат вазифаини амалга ошираётган ЙПХ ходимларини шунингдек аҳоли хонадонларига кириб ўсиб келаётган ёшларга, ҳарбий хизматчиларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига байрам совғалари улашилди.  

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади. Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

14 январь куни  мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимизгина эмас, балки барча юртдошларимиз учун тинчлик ва осойишталик байрами ҳисобланади.

Бу каби тадбирлар аҳоли айниқса ёшлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.  

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+