Ватан келажаги – ёшлар қўлида

18.11.2021 19:11:41

Фарғона шаҳридаги юридик техникумда «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгашининг «Ёш адолатчилар» қаноти ҳамда техникум ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

«Ватан келажаги – ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Фарғона Давлат университети профессори, шоир Сиддиқ Мўмин иштирок этди.

Дастлаб, партия фаолияти, унинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифалари билан техникум ўқувчилари таништирилди. Ёшларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳа ва ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ижодий учрашувда Сиддиқ Мўминнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат билан хизмат қилишга қаратилган шеърлари тингланди. Техникумда шеъриятга ихлоси баланд бўлган кўплаб ёшлар ўз ижодий чиқишлари билан қатнашдилар. Уларнинг ижоди устоз томонидан эътироф этилиб, ижодий парвозлар тиланди.

– Ёшлар Ватан таянчи ва суянчидирлар. Уларнинг ҳар жиҳатдан билимли, юртга муносиб ворис бўлиб камол топишларида ҳар биримиз масъулмиз, – дейди «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли Бунёд Аҳмадалиев. – Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, салоҳиятини янада бойитишга қаратилган тадбиримиз уларнинг фаол иштироки билан биз кутганданда, кўтаринки кайфиятда ўтганидан хурсандмиз.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+