“ВАТАН КEЛАЖАГИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА”

23.11.2023 16:11:52

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳурмат руҳида тарбиялаш, эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни Конституцияни ёд олишга ундаш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 23 ноябрь куни Гулистон шаҳар юридик техникумида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

      Кўрик-танлов Янги таҳрирдаги Конституция (6 бўлим, 27 боб ва 155 та модда) асосида ташкил этилиб, вилоятдаги 11 туман ва шаҳар профессионал таълим муассаса (касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар)лари ва Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилди. 

  

     Танлов белгиланган низом асосида 3 босқичда ўтказилди. Кўрик-танловда ўқувчилар партиялар тўғрисидаги, таълим йўналишидаги, Янги таҳрирдаги Конституцияга оид билимлари, саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати ҳамда ижодий қобилиятларини синовдан ўтказдилар. Тадбирда 4 нафар ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини очиқ, ошкора овоз бериш йўли билан баҳолаб бордилар.

     Иштирокчилар чиқишларини якунлагандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, тадбир сўнгида хулоса ва изоҳлар берилди.

     Натижага кўра, энг юқори кўрсаткични Гулистон шаҳар юридик техникуми ўқувчиси Маъмуржонов Суннатулло Шавкат ўғли биринчиликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди. Танлов иштирокчиларига партиянинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 30 йиллигига бағишлаб чиқарилган “Конституция — ранглар жилосида” номли китоблари, диплом ва фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

     Ташкил этилган кўрик-танлов ўқувчиларнинг билимларини янада ошириб, жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишларига хизмат қилди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+