«Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида

14.11.2022 16:11:42

Бўка туман агротехнологиялар техникумида Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Конституция билимдони» кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловнинг 1-босқичида тумандаги касб-ҳунар мактаблари, техникумлар ва умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Танлов давомида Адлия бўлими, Бўка туман ИИБ, прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари ва депутатлардан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг чиқишларини диққат билан кузатиб, уларни ҳаққоний тарзда баҳолаб боришди.

Танловнинг туман босқичида учинчи ўринни 2 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бехруз Бахтиёров эгаллади.

Иккинчи ўринни 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шамсиқамар Абдусатторова, биринчи ўринни 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бахтиёрова Муҳиба қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+