Ватан келажаги ёшлар қўлида

14.03.2024 13:03:50

Ёшлар бизнинг келажагимиз. Уларни доно ва зукко бўлиб камол топишлари, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаб, ватанимизга садоқат билан хизмат қилишлари ҳамиша эзгу мақсадимиз бўлиб қолаверади.
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1362 нафар ўқувчи билим олишмоқда. Мактабнинг бошланғич синфларидаги 176 нафар ўқувчилар "Фарғона тажрибаси" асосида ўқитилмоқда.


Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ташаббуси билан мазкур умумий ўрта таълим мактабига муассасада таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг билим олишига кўмаклашиш мақсадида навбатдаги замонавий жиҳозлар - энг сўнгги русумдаги 7 та сенсорли интерактив ва 7 та магнитли доскалар ҳамда 5 та робототехника жамланмалари ўқув жараёнларида фойдаланиш учун таълим масканига топширилди, - деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошлоқ туман Кенгаши раиси Сайидумархон Валиев. - Туман ҳокимлиги томонидан жорий ўқув йилида бу мактаб учун айни мақсадларда фойдаланиш учун 500 миллион сўмлик ўқув жиҳозлари ҳам етказиб берилган эди.


Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга муассаса ўқувчилари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш ва намунали хулқлари билан жавоб беришга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+