Ватаним тимсоллари

12.07.2021 11:07:21

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутат Гулфинисо Қучқорова ташаббуси билан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати жамоаси “Янги Ўзбекистон” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюришди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш авлод қалбида она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш,  ватанпарварлик руҳини сингдиришдан иборат.

- Бугунги ташриф чоғида оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ўқувчи - ёшлар иштирокида “Ватаним тимсоллари” мавзусида расмлар танлови ўтказилди, - деди СамИСМИ директори, туман Кенгаши депутати, Гулфинисо Қўчқорова. - Ёш иқтидорлар Ватанга, давлатимиз рамзларига эътибор ва садоқатини ўзлари чизган суратларда намойиш этишди.

Дам олиш масканида яратилган шарт-шароитлардан миннатдорлик туйғусини ўз фикрларида акс эттиришди. Қобилиятли ўқувчилар суратларда акс эттирган ажойиб тимсоллари ҳамда уларга берилган изоҳларига қараб эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга оромгоҳга ташриф давомида депутат ёшлар билан давра суҳбати ўтказди. Ватанимизнинг ёрқин келажаги учун шижоатли, ташаббускор ёшлар синмас қанот эканлигини таъкидлади.

 

Хонбуви Хайитова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+