Ватанимиз равнақи - ёшлар қўлида

17.03.2021 11:03:55

Келажагимиз ворисларининг камолоти йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ёшларнинг маънавий дунёқараши, билим ва тафаккурини бойитиш мақсадида барпо қилинган замонавий ўқув даргоҳлари, илму ҳунар марказлари бугун улар иқтидорини кенг намоён этишга хизмат қилаяпти.

Ўзбекистон аҳолисининг 60% дан ортиғини  ёшлар ташкил этади. Давлатимиз сиёсати ҳам ҳар томонлама ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилганини барчамиз гувоҳимиз. Мен талаба сифатида  бугунги яратилаётган шарт-шароитлр, имкониятларни кўриб ростини айтсам, роса хурсандман. Ҳар бир амалга оширилётган ислоҳотларда ёшлар ҳуқуқи кафолатлаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунида ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган бўлса, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунда ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган.

Шунингдек, Конституциямизнинг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг ёшлар учун кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Шахснинг билим олишга бўлган ҳуқуқи Асосий Қонунимиз асосида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Ёшлар ўз иқтидор ва истеъдодларини тўла намоён этишга ҳақлидирлар.

42-моддада эса ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи, жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгиланган. Мана шуларнинг мантиқий давоми сифатида Президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда  ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия Янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори бўлса, олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва имкониятлар устунидир. 

Шу учун ҳам бу  борада  қатор  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатлар ишлаб чиқилдики, улар ёшлар интилиш ва  иқтидорларини  қўллаб-қувватлаш,  рағбатлантиришга  оид, раҳбар  кадрларнинг  бошқарув  салоҳиятини  юксалтириш  янги қадам ва янги тизимни шакллантирди.Қувонарли томони шундаки, замон  талаблари  ва  ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида бугунги ёшлар талаб ва эҳтиёжларини  ўрганиб, янгидан - янги имтиёз ва имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Янги ёшлар сиёсатини қуришда мамлакат Президентининг шахсан иштирокини алоҳида таъкидлаш керак.

Давлат раҳбари томонидан ёш авлодни шакллантиришнинг дастлабки палласида тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев деярли барча ислоҳотларнинг бардавомлигини ёшларни қўллаб-қувватлаш сиёсатида кўраётганининг яққол тасдиғи сифатида бошланғич, ўрта ва олий  таълим ислоҳотидир. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса бу соҳадаги коррупцияга қарши курашни, ҳамда ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини орттирмоқда.

Хорижий таълим муассасаларидан  ўзимиздаги олий таълим ўқув юртларига ўқишини кўчириш, тест жараётнлари, бир вақтнинг ўзида 5 та ОТМда билимини синаб кўриш масалалалри бунинг ёрқин мисолидир.

Бугунги кунда кадрлар ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, раҳбар лавозимларида ишлаб юрган ёшлар имтиёзли магистратура босқичида ўқишга тавсия этиш борасидаги ҳукумат қарорлари ҳам диққатга сазовор.

Жумладан, халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Изланувчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида  “Ёш олимлар” инновацион танлови учун 30 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилганининг ўзи ҳам катта имкониятдир. 2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтириш бўйича кўрсатма берилиши ҳам диққатга сазовордир. Келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилиши ёшларни юксак ахлоқ ва кучли билим  соҳиби ҳамда ватанпарварлик руҳида вояга етишида  яратилган имкониятнинг муваффақият асоси десак муболаға бўлмайди.

Яна бир қувонарли хабар шундаки, илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз. Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзларга аввало янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари сазовор бўлади,- деб таъкидлаган давлат раҳбарининг ишончи,   янги йил арафасида ёшлар учун яратилган бундай имкониятлар янги Ўзбекистоннинг Ренессанс йўлидаги янги ва илдам қадами бўлди.

Зарина Исомова,

ҚДУ талабаси, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+