Ватанимизнинг нурли истиқболи йўлида камарбаста бўламиз

29.12.2022 08:12:47

Барчамиз куни кеча Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган тарихий Мурожаатномасини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладик. Давлатимиз Раҳбарининг анъанага айланиб улгурган Мурожаатномаси нафақат Олий Мажлис балки бутун халқимиз диққат билан кузатган, якунланиб бораётган йилнинг муҳим воқеаси, Янги йил учун улкан дастурий ҳужжат бўлди дейиш мумкин. Мурожаатномада келгуси йилда ривожланишимизнинг муҳим йўналишлари аниқ белгилаб берилгани билан янада аҳамиятлидир.

Юрт тараққиёти, эл маъмурлигига билимдон ва иқтидорли кадрлар тайёрлаш орқалигина эриша оламиз. Президентимиз ҳар бир чиқишларида келажагимиз эгаларини билимдон ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш энг устувор вазифамиз эканлигини қайта-қайта таъкидлайдилар. Мазкур муҳим жараёнда ҳам Президентимиз «Таълим, таълим, таълим ва яна бир марта таълим. Мен олти йил олдин шу масалаларга чуқур эътибор қилиб, биринчи кундан бери таълимимиз ҳақида кўп гапираман. Агар таълим бўлса, билим бўлса, сифат ўзгаради. Таълим бўлмаса, сифат ўзгармаса, эътибор ҳам ўзгармайди», - дея айтиб ўтдилар.

Мамлакатимизда энг катта инвестиция таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибордир. Бу халқимизнинг кўзлаган олий мақсадларидан биридир. Шу боис, Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасининг иккинчи йўналиши айнан таълим соҳасига йўналтирилган.

Янги йилимизга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном берилгани, Давлатимиз раҳбарининг мамлакат етакчиси сифатида олиб бораётган улкан ислоҳотларининг бош мезони, асосий объекти – инсон - унинг қадрини улуғлаш, муносиб яшаши, иш ва турмуш шароитини янада яхшилашдек улуғвор ғоя турганлигини яна бир бор тасдиқлаб берди. Инсон фаровон жамиятда дунёга келиши, бахтли яшаши у яшайдиган жамият тараққиёти ва маърифат билан, таълим ва тарбия билангина барпо этилиши янги йилга берилган номда ҳам яққол кўриниб турибди.

Албатта, мен ҳам ушбу ҳаётий долзарб таклифларни қўллаб-қувватлайман. Ўз навбатида «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да ўзим таълим олаётган Термиз Давлат университетида мукаммал билим олишга ва Ватанимизнинг нурли истиқболи йўлида малакали кадр бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қиламан.

Сардор Очилов,

Ёшлар Парламенти аъзоси,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилояти

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+