Ватанпарвар ёшлар-буюк келажак бунёдкори

27.05.2022 19:05:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман Кенгаши ҳамда туман Адлия бўлими ҳамкорликда туман Ватанпарвар ташкилотида “Ватанпарвар ёшлар-буюк келажак бунёдкори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Сариосиё туман Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, туман Адлия бўлими ходимлари, туман Ватанпарвар ташкилоти ходимлари, партия “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаол ёшлари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги таъкидланди.  Барча соҳада олиб борилаётган амалий ишлар юртимиз тинчлигини асрашга, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шавкат Сурхонов, Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати:

  • Барчамизга айёнки, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, бунда ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш, уларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, ҳарбий хизматга иштиёқини ошириш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга даъват этилади. Тадбирни ўтказишдан мақсад – ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилади

 

Тадбир давомида Давлатимиз рамзлари юзасидан ўзаро савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Шерали Ахмедов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+