Вазиятга ойдинлик киритилди

18.06.2021 11:06:21

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига жуда катта эътибор берилмоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимиз томонидан фуқаролар соғлигини мустаҳкамалаш учун давлат томонидан етарли маблағ ажратилмоқда. Биргина Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхона комлексини таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Косон туман туғуруқхона бўлимида аёллар залларга ётқизилаётгани хусусида хабарлар тарқалди. Биз ушбу ҳолатни вилоят ва тумандаги тиббиёт муассасалари масъуллари, депутатлар, партия фаоллари ва ҳокимлик идоралари мутасаддалари билан бирга ўргандик.

Аниқландики, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бир қатор муассасаларида кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Шу туфайли бирлашмага қарашли кардиология, неврология, терапия бўлимлари туман туғуруқ комлексига кўчирилган. Бу ҳақда бизга бирлашма бош шифокори Х.Худойназаров маълумот берди. Унинг айтишига қараганда, туғуруқ комлексидаги 2 қават юқоридаги бўлимларга бўшатиб берилган, бунинг натижасида туғуруқ комлексида жойлашган 20 ўринли гинекология ва
40 ўринли туғуруқ учун мўлжаланган комлексда табиий равишда жой етишмовчилиги пайдо бўлган. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратдаги аёл бемор эмас, балки жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморга қаровчи киши бўлган.

Жорий йилнинг якунига қадар бирлашма тасарруфидаги даволаш муассасаларидаги амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилади. Ўз-ўзидан аёнки, жой масаласидаги танқислик муаммоси ҳам бирдан барҳам топади.

 

Лобар АБИДОВА,

 Халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+