Вебинар: Жамоатчилик назорати қонун устуворлигининг асоси

24.04.2020 13:04:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши фаоллари бугунги карантин даврида ҳам фаоллик билан иш юритмоқда. Қонунлар ижросини таъминлаш устидан жамоатчилик назорати ўрнатилгани,  турли ташаббуслар фикримиз тасдиғидир. Ҳудудий кенгаш раислари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида ўтказилган вебинарда юқоридагилар ўз ифодасини топди.

-Кейинги йилларда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, йўлларни таъмирлаш ва реконструкция қилишга қаратилган ислоҳотлар  иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилиш билан бир вақтда  аҳолига катта қулайликлар туғдирмоқда, -деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева. -Аксарият йўлларнинг  атрофи обод масканларга айлангани, бу борада олиб борилаётган ислоҳотларга жавобан мавжуд йўллардан мақсадли фойдаланиш, уларни ноўрин бузилишини олдини олиш зарур. Партия фаоллари ва халқ вакилларининг бу масалага алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Бугунги вазиятда тарғибот ишларини онлайн усулда олиб бориш билан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Вебинар якунида карантин даврида фуқаролар кайфиятини кўтариш, томорқадан самарали фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+