Веломарафон ўтказилди

08.07.2022 10:07:18

Юнусобод туманидаги “Исломобод” МФЙда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида веломарафон ўтказилди. Кўплаб кўнгилли ёшлар иштирок этган мусобоқани маҳалла фаоллари, жумладан, “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси Камолжон Шодиметов очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади. Таъкидлаш керакки, ҳар бир инсон ҳаётидаги биринчи транспорт - бу болаликда оладиган ва мувозанатини сақлашни ўрганадиган велосипеддир.

мех2_3

Ўтказилган ушбу велосипед марофони барча иштирокчиларда, маҳалладош ва бошқа маҳаллардан келган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Велосипед минишнинг  аҳамиятини болалар ва ёшларга ўргатиш кераклиги ва соғлом турмуш тарзида зарур восита эканлигига асосий эътибор қаратилди.

мех3_1

Шунингдек, келажакда етук велосипедчи спортчилар бўлиши мумкин бўлган селекция тайёрлашга имкон борлиги аниқланди. Жумладан, Азиз Норбоев ўзининг велосипед бошқариши, биринчи келиши, тезлиги ва маҳорати билан барчани қойил қолдирди.

мех4

Тадбир иштирокчилари уни ўзига тренер ҳамда “велосипедчиларнинг маҳалладаги капитани” этиб қабул қиладиган бўлишди. Устозлардан велосипед спорти сирларини янада чуқур ўрганиб, катта спорт мусобоқаларида қатнашиш тавсия қилинди.

мех5

Ушбу тажриба – тавсиядан маҳаллалар фуқаролари фаолиятларида фойдаланиши тавсия қилинди.

Мусобоқа якунида ғолибларга партиянинг ва ҳамкор ташкилотларнинг совғалари топширилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

    

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+