Вилоят депутатларидан хайрли ташаббус

28.04.2022 11:04:29

Муқаддас Рамазон ойи якунланиб, ҳайит айёми ҳам яқинлашмоқда. Шу муносабати билан вилоят ҳудудида жойлашган барча қабристонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун ҳам вилоят кенгаши депутатлари ташаббуси билан Боёвут туманидаги «Деҳқонота» қабристони тартибга келтирилди, ариқлар ва йўлаклар тозаланди, гуллар экилиб, дов-дарахтларни буташ ва оқлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур тадбир доирасида “Адолат” СДП вилоят Кенгаши депутатлари хам  фаол иштирок этишди.

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+