Вилоят Кенгашида вазифалар белгиланди

14.12.2023 17:12:13

 “Адолат” СДП вилоят Кенгашида 2023-йил якунлари олдидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари, партия ташкилоти ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда айни кунга қадар амалга оширилган ишлар, тадбирлар ва топшириқларнинг бажарилиши ҳамда келгусидаги вазифалар ва ижро интизоми кўриб чиқилди. Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев олиб борди.

Йиғилишда вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Баҳодир Болтабоев, Ёрқиной Ҳожиматова сўз олиб, шаҳар ва туман кенгашлари ижро интизоми, тадбир ва топшириқларнинг бажарилиши, партиянинг “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасига обуна масаласи, аъзолик бадаллари, доимий комиссиялар иши ҳамда бошланғич партия фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.

Шунингдек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг 2023-йилнинг 25-29-декабрь кунларида “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Янги йил арафасида бемор болажонларга қувонч улашиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва ижро интизомига қатъий амал қилиш вазифаси қўйилди.

“Адолат” СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+