Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз!

26.03.2020 15:03:38

Коронавирус хавфига қарши кураш жипсликни, бир-биримиз билан меҳр-оқибатли бўлишни тақозо этмоқда. Мамлакатимиздаги карантин шароитида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир  туман Кенгаши депутатлари ҳам инсонларга моддий-маънавий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида хайрия акциялари ўтказмоқдалар.

Хусусан, тумандаги “Нурафшон” МФЙда жойлашган 20 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, “Бинокор” ва “Ҳ.Бойқаро” МФЙлар аҳолисига эса тиббий ниқоблар, антисептик воситалар бепул тарқатилди.

Меҳр-саҳоватли инсонларнинг бу каби ишлари халқ қалбига чуқур жойлашмасдан қолмайди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+