Xалқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак

07.07.2022 15:07:17

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Мана шу вазиятда айрим “уддабуронлар” соддадил қардош халқимиз ҳисобланган қорақалпоқларнинг тинчлигига “тош отиш” ҳамда икки қадрдон халқнинг осойишта ҳаёт кечиришга “кўз олайтириш” каби чиркин ғоялар билан турли хил фитналар уюштирмоқда.

Таъкидлашим жоиз, асрлар давомида икки халқ ўртасида шаклланиб келган азалий дўстлик, биродарлик, қардошлик, қариндош-уруғлик, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотмаслигимиз ва абадий асрашимиз лозим ва бу ҳар биримизнинг бурчимиздир. Жумладан, халқимиз фаровонлиги ва тинчлигига айрим ғаламислар ташқаридан туриб турли хил тартиббузарликларни уюштирмоқда. Ундайларнинг қопқонига тушиб қолмаслигимиз ва огоҳ бўлишимиз керак. Тинчликдек олий неъмат қадрига етишимиз ва баъзи давлатларда бўлаётган вазиятлардан хулоса чиқаришимиз лозим.

“Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади. Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли” – дея алоҳида таъкидлади ҳукумат раҳбари.

Бир сўз билан айтганда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда қарши туришимиз ҳамда энг катта ютуғимиз бўлган Ўзбекистонимиз тинчилигини асраш йўлида собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак.

Илҳомжон Тўхтасинов,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати,

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, профессор.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+