“Яхшилар кўмагида ўғлим шифо топди”

23.12.2021 14:12:58

Инсон кўнглини кўтариш, унга меҳр-мурувват олиб кириш савобли, улуғ амалдир. Тиббий ёрдам кўрсатиш билан кўнгилни обод этишнинг уйғунлашуви ҳар қандай кишини хушнуд этибгина қолмай, дунёда тинчлик, эзгулик мангу қолишига ишонтиради. Доим инсонга яхшилик кўрсатишга, уни ардоқлашга ундайди.

Шундай савобли иш Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Аҳиллик” МФЙ Бойчечак кўчаси 49 уйда яшовчи Нарзуллаев Шохрухга ҳам кўрсатилди.

Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродов ва Адолат СДП вилоят Кенгаши раиси Ж.Комиловлар ва блогер Ё.Рахмонбердиева  биргаликда саховат кўрсатилган болакай ҳолидан хабар олинди. Нарзуллаев Шохрухга  мутасаддилар томонидан “Янги йил” байрами совғаси ҳамда унинг оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

Нарзуллаев Шохрух 2013 йилда юрак нуқсони билан туғилган, унга жаррохлик амалиётини қилиш лозимлигини навбатдаги кўрикда шифокор томонидан айтилгандан сўнг, унинг онаси Хусанова Чарос операция қилиш учун маблағ қидириб маҳалла ва тумандаги бир нечта ташкилотларга мурожаат қилди, аммо натижа чиқмагач блогер Ё.Рахмонбердиева билан учрашиб вазиятни тушунтиргач Ёқутхон опа мурожаатчи Хусанова Чароснинг фарзандини юрак хасталиги бўйича оғир ҳолатда эканлигини ва зудлик билан даволаниши лозимлигини халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродовга маълум қилишди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродов томонидан  Сирдарё вилоят ҳокимлиги (вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев)га  қилинган депутатлик сўрови бесамар кетмади. Депутатнинг сўровини вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ўрганиб чиқиб мутассади ташкилотларга топшириқ бериб мурожаат ижобий ҳал қилинди. Сирдарё вилоят ҳокимлиги кўмагида Нарзуллаев Шохрухнинг юрак операцияси учун зарур пул маблағлари Тошкент шахридаги  “ERA MED” клиникасига  “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тўлаб берилди. Давлатимиз эътиборидан ҳеч ким четта қолмаслигини, ҳар бир Ўзбекистон фарзанди давлатимиз ҳимоясида эканлиги эътирофга лойиқ.   

Шукроналик ҳисси билан айтилган сўзлар:

“Биз жуда тушкун ҳолга тушган эдик, операция учун зарур маблағ тўпланмаган, нима қилишни билмай қолгандик. Аллоҳга шукр, яхши инсонлар жуда кўп экан “Саховат ва кўмак” жамғармаси    кўмагида операция ва муолажалар учун керакли пул тўлаб берилди.  Ҳозир ўғлим   ўзини яхши ҳис қиляпти. Фарзандим, яқинларим қувончини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Аллоҳга шукур ва бизга ёрдам берганларнинг ҳаммасига раҳмат”, – дейди  Хусанова Чарос.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

  “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+