Яна бир бошланғич партия ташкилот тузилди

01.11.2022 17:11:14

«Адолат» СДП электоратининг асосий қисмини устозлар ташкил этади. Партия ўз олдига мақсад қилиб, электорати вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишни ва қўллаб-қувватлашни устувор вазифа сифатида белгилаган.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидаги бирқанча ходимлари партия сафига қабул қилинди. Устозларга аъзолик билетлари партиянинг Сиёсий Кенгаши аъзолари томонидан тантанали равишда топшириб, ушбу таълим даргоҳида янгидан бошланғич партия ташкилот тузилди.

Айтиш жоизки, фуқароларнинг партияга аъзолиги уларнинг сиёсий тафаккурини ўстирибгина қолмай, балки уларнинг сиёсий жараёнларда фаол бўлишини ҳам таъминлайди. Партиямиз сафидаги аъзоларнинг кўпайиши эса, унинг дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим омил бўлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+