Янги депутатнинг илк ишлари

10.06.2021 09:06:41

Айни кунларда меҳр-оқибатни инсонийлик бурчи деб билган депутатларимиз сайловчилари орасида бўлиб, улар билан дилдан мулоқотлар қилишмоқда, муаммолари билан яқиндан танишиб, бартараф этиш чораларини излаб топишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан туман кенгашига янги сайланган депутат Жамол Қуранбаев аҳолини хурсанд қилиш кундалик одатига айланиб қолган. Тиниб-тинчимас шовотлик депутатимиз ҳар доим сайловчилари орасида бўлиб, улар дарди билан яшаётганининг гувоҳи бўламиз.

Унинг  депутатлик фаолияти, жумладан, фуқаролар билан мулоқоти, совға-саломлар улашаётган фотосуръатлари ижтимоий тамоқларда, канал ва гуруҳларда  тез-тез эътиборимизни тортмоқда.

Депутат Ж.Қуранбаев тумандаги “Айритом” маҳалласида яшаётган касалманд, ногиронлар ҳамда “Темир дафтар”  рўйҳатида турган  сайловчилари  ҳолидан хабар олишдек хайрли ишлар билан банд.

Депутат  Жамол Қуранбаев томонидан “Айритом” маҳалла фуқаролар йиғини ўтирадиган бинога ўз ҳисобидан кондиционер  ўрнатиб берди. Ҳали депутатлик фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган депутатимиз Ж. Қуранбаев томонидан туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғи ҳамда Физика ва математикага иҳтисослаштирилган халқаро мактаб интернатни боғлаб турувчи пиёдалар ўтиш жойининг олд қисмига ўқувчилар ва йўловчилар билан турли бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик ўрнатиш тўғрисидаги депутатлик сўрови натижаси ижобий ҳал этилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатлик  бурч ва ваколатларига ҳурмат-эътибор билан  фаолиятини бошлаб юборган, кўнгли ўксик юртдошларимизнинг  дуосидан барҳаманд бўлаётган депутатимиз  янада шижоат ва фидойилик билан партиямиз мақсад ва вазифаларини адо этиш орқали мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга бел боғлагани билан қувонарлидир.

                                                                                                            Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                     Шовот туман Кенгаши раиси,

                                                                                                     “Ёшлар парламенти” аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+