Янги Конституция халқимиз орзу истаклари рўёбини таъминлайди

30.06.2022 12:06:06

Айни кунларда партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари ва депутатлар аҳоли билан мулоқот қиляпти, ҳудудларда ўрганишлар олиб боряпти. Халқ вакиллари ҳудудлардаги фаолияти давомида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, партиянинг Шеробод туман Кенгаши ҳамда “Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари биргаликда тумандаги Ахборот кутубхона марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман Кенгаши вакиллари ва депутатлари, Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, БПТ аъзолари ва ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирок этишди.

сурхон

Тадбирда сўз олганлар томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳиятини тадбир иштирокчиларига етказилди ҳамда бош қомусимизга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар бўйича маълумотлар берилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қатор таклифлар хусусида ҳам сўз юритилиб, мазкур таклифлар нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Асосий Қомусимизнинг дунёдаги энг мукаммал ва халқимиз орзу истаклари рўёбини таъминловчи Конституцияга айлантиришга хизмат қилиши эътироф этилди.

Тадбирда мавзу юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди. Давра суҳбати якунидан таклифлар йиғиб олинди. Иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Манзура Улуғбердиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши

“Аёллар қаноти” фаоли

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+