Янги Конституция партия ғояларига ҳамоҳангдир

08.07.2022 10:07:42

Ўзбекистон “Адолат” СДП Музработ “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги «Наврўз” МФЙдаги 48-Қишлоқ оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари ўртасида   Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва таклифлар олиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди.  Мазкур тадбирда туман Аёллар Қаноти кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни, партия барча бўғинларининг бу борадаги масъулияти ва ўрни хусусида сўз борди.

музрабод2

Тадбирда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистон Конституциясига киритилган 4 та йўналиш бўйича таклифлар партия ғоя ва мақсадларига тўла мос келиши ҳақида сўз юритилди. Халқимиз саломатлигини, хусусан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, тиббиёт соҳаси ходимларини ҳам, партия масъулларини ҳам фаолиятига янгича ёндашишни талаб этмоқда.

музрабод3

Тадбирда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Конституциямизни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимизга ўзгаришлар киритиш мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштиришда, уни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишда муҳим аҳамият касб этаётганлиги бугунги кун талабидир. 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди ҳамда янги Конституцияга ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+