Янги Конституция –тараққиётимиз кафолати

16.07.2022 11:07:43

Бугун юртимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга юз тутди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоллари  ҳам жойларда кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида ўтказилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга доир қатор тадбирларни жонбозлик билан ташкиллаштириб келмоқда.

Хусусан, Партия Термиз туман Кенгаши томонидан мана шундай очиқ муҳокама тадбирларидан бири тумандаги “Тинчлик” МФЙда ўтказилди.

Очиқ мулоқот тадбирида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Бўри Хонов ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳаллий аҳоли вакиллари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

сурхон2_5

Депутат йиғилганларга айни вақтда юртимизда Конституция нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён этди. Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳиятини шарҳлаб берди.

Тадбирда сўз олган қатнашчилар ҳам бугун мамлакатда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларда халқнинг фикри ўрганилаётганини эътироф этиб, Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга

 атрофлича жавоблар олишди.

Шуҳрат Хаитов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+