Янги Конституцияда инсонийлик ғоялари тўлиқ акс этади 

05.07.2022 10:07:14

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 58-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда партия Жарқўрғон туман Кенгаши вакиллари,  партия “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ фаоллари ва мактаб жамоаси қатнашдилар.

сурхон5

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳияти ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишларга изоҳ бериб ўтдилар. Шу хусусда юртимизда Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирганлиги, мамлакатимиз бўйлаб  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилаётгани хусусида тушунтиришлар бериб ўтишди.

Азамат Маматалиев, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

- Бош Қомусимиз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда асосий ҳужжат бўлиши ва янада мукаммал бўлиши лозим.  Эндиликда конституциямизда “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойиллари ва шу сингари эзгу ғоялар акс этади. Бу эса Конституциямизни янада халқчил, демократик принципларга тўлиқ жавоб берадиган Бахтимиз Қомусига айланишини таъминлайди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, давлатимизда юритилаётган ислоҳотларнинг бош омили -инсон қадри ва уни улуғлашга қаратилгани ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек, таълим соҳасида ҳам бўлаётган катта ўзгаришлардан хабардор этишди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди ҳамда янги Конституцияга ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Қизларшой Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Жарқўрғон туман “Аёллар қаноти”Кенгаши  раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+