Янги МТТ 200 нафар болажонни ўз бағрига олди

22.12.2021 10:12:40

 

Давлат-хусусий шерикчилик асосида таъсис этилган мазкур даргоҳ «Nam Real Rieltor» жамиятининг қарийб 10 миллиард сўм маблағи эвазига бунёд этилди ва янги йил арафасида болажонлар фойдаланувига топширилди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди. У ўзининг табрик сўзида мактабгача таълимнинг сўнгги беш йил мобайнидаги ривожи хусусида тўхталиб ўтди.

– Бундан беш йилча муқаддам Наманган вилоятида мактабгача таълим қамрови атиги 24 фоизни ташкил этарди. Қисқа муддатда бу кўрсаткич 71 фоизга етди. Яқин кунларда бу кўрсаткич яна ортади. Бунда бугун янги очилаётган шу каби давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни катта бўлмоқда, – деди ҳоким.

Очилиш маросимида қатнашган кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла оқслқоллари янги даргоҳда ташкил этилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Саидолим АБДУРАҲМОНОВ,

“Адолат” СДП фаоли

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+