Янги ўқув йили яқин, мактаб қурилишида эса сусткашлик...

25.08.2021 12:08:52

Тумандаги сайловчилар билан мулоқот ўрнатиш, таълим даргоҳларини янги ўқув йилига ва сайлов участкаларини сайлов жараёнига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озода Дадажонова, Файзулло Мирзаев, Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов “Ёйилма” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бўлдилар. Жумладан, 42-сонли умумтаълим мактабидаги ҳолат депутатлар эътиборидан четда қолмади. Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари билан биргаликда мактаб ҳудуди кўздан кечирилиб, Нематилло Каримов, Даврон Тожалиевлар билан суҳбатлашилганда, улар “Веромакс Фергана” қурилиш фирмаси қурувчилари эканлиги, фирмага маблағ ўз вақтида тушириб берилмаганлиги сабабли қурилиш материаллари етиб келмаётгани, ойлик маошлари ушланиб қолаётганлигини билдиришди.

Мактаб синф хоналарининг пол қисмлари эски пол тахталари янги қўйиладиган пол тахталари учун лага вазифасини ўташи учун тайёрланган. Ваҳоланки, мазкур тахталарнинг ҳам сифати яхши эмас. Эшик қисмлари, электр жиҳозлари ҳам йўқлиги маълум бўлди.

Янги ўқув жараёнига саноқли кунлар қолди. Мутасаддилардан мактабдаги ҳолат юзасидан тезкор муносабатни кутиб коламиз.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+