Янги Ўзбекистон -  бунёдкорлари

07.07.2022 12:07:45

Ёшлар истиқболимиз эгалари. Бугун ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Давлатимиз раҳбари Ёшлар куни муносабати билан   бутун Ўзбекистон ёшларини табриклади.  “Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздек билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз,- деди ишонч билан.

Дарҳақиқат,  таълим сифатини ошириш бўйича ҳам катта-катта қадамлар қўйилмоқда. Бу борада Янги Ўзбекистоннинг янги мактаблари – Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар кўлами кенгайиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар юқори натижаларга эришмоқда. Иқтидорли ёшларимиз кейинги бир йил ичида халқаро фан олимпиадаларида 255 та медальни қўлга киритди.

-Бу ўғил-қизларимиз Халқимизнинг олтин фонди, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари, десам, ҳеч муболаға бўлмайди, деди президент- Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланган бундай фидойи, билимли, зукко ва ватанпарвар ўғил-қизларимиз барчага намуна бўлиши керак.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янги чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича таклифлар берилди.

Жумладан, олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда. Бундай ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, уларни рағбатлантириб борсак арзийди.

Республика беллашувларида  юқори натижаларга эришган ана шундай 70 нафар ўқувчимиз ва уларнинг 14 нафар устози давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади.

Ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга китобхонликни янада кучайтиришимиз зарур. Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик танлови, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўяди. Бундай танловлар ҳар ҳафтада – маҳалла кесимида, ҳар ойда – туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади.

Шу билан бирга, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир мактаб кутубхонасига камида мингтадан янги бадиий адабиётларни етказиб беради.

Президентимиз биз ёшларнинг ҳар томонлама баркамол билимли бўлиб ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун жиддий қайғуряптилар. Ёшлар масаласига доир қарорлар қабул қиляптилар. Биз ёшлар бундан илҳомланиб,  эркин, озод ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистоннинг   бунёдкорлари бўлишда ўз билим ва малакамизни аямаймиз.

Достон Нусуров,

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+