"Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш жараёни

30.06.2022 12:06:32

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати А.Назиров 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ш.Мадумаров иштирокида  “Зебунисо”, “Намуна”, “Сой бўйи” МФЙларида умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ мулоқот ўтказди.

Таъкидланганидек, жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Бош Қомусимизда "Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк даҳлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш каби кўплаб йўналишларда  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.

 Очиқ мулоқот давомида  иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

 

                                                         “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот  хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+