Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади

30.12.2022 11:12:40

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистонда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилганини халқимиз хурсандчилик билан қарши олди. Чунки, фуқаролари эъзозланган юртнинг келажаги доим буюк бўлади. Сўнги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойили шу қадар юксалиб бормоқдаки, халқимизнинг келажакка бўлган ишончи ҳам тобора ошиб бормоқда. Сўзимиз исботи сифатида янги йилни номланишидан ташқари Президентимиз инсон қадрини асраш ва қадрлаш йилларга қўшилиб кетиши керак дея, таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси давомида кўпинча таълим соҳасини ислоҳ қилишга эътиборини қаратди. Бу албатта келажак авлодлар учун муҳим пойдеворлардан бири бўлди. Кейинги ўқув йилидан бошқа вилоятларда ҳам мактабларда бепул тушлик бериш тизими жорий қилиниши таълим, тарбия ва билим олиш учун дастлабки қадам десак муболаға бўлмайди. Бу албатта ёшларимизнинг соғлом бўлиб улғайишига, дарсдан кейинги қўшимча машғулотларга қатнашишига ва тарбияланиб келаётган ёш авлоднинг табақаланиш ҳолатини олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

Тумандаги мактабларда «Нажот — мактабда, нажот — таълимда, нажот — билимда» шиори остида таълим марафони ташкил этилмоқда. Марафонда бугунги мураккаб замонда мамлакат ва жамият тараққиётига фақат илм-фан орқали эришиш мумкинлиги, ҳар бир юрт ўз тақдирини юксак билимли, замонавий дунёқарашга эга ёшлар тимсолида кўриши ҳаётий мисоллар билан ўқувчиларга чуқур тушунтирилмоқда. Мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамров даражасини ошириш заруратининг моҳияти ва аҳамиятига алоҳида урғу берилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада илгари сурилган барча устувор ғояларни эшитиб янада руҳландик ва олдимизга улкан вазифаларни белгилаб олдик.

                                                                                                                  Шуҳрат Хусанов,

                                   “Адолат” СДП Янгибозор туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+