«Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда»

10.07.2024 15:07:49

Ўзбекистон «Адолат» СДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан туман маданият бўлимида фаол етакчи ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Ўринбой Каримов олиб борди ва йиғилганларга «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қанотининг мақсад ва вазифалари, волонтёр ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Маълумот ўрнида партиянинг туман «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши ўз ичига 1378 нафар фаол ёшларни жамлаган бўлиб, партиянинг лойиҳа ва мақсадларини амалга оширишда ёш адолатчилар партия ходимларига қўл-қанот бўлиб келишмоқда.

Тадбир давомида бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари учун замонавий билим олиш, эркин касб танлаш ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун яратилган имкониятлар атрофлича эътироф этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28- июнь куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектордаги ташаббуслари яна бир бор мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг яққол далили бўлганлиги таъкидланди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+