Янги Ўзбекистон ёшлари – келажакка ишонч кафолати

30.08.2021 12:08:51

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки даврлариданоқ айнан ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш тегишли конституциявий нормалар асосида ўз аксини топди. Бу эса бугунги ва эртанги авлод вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг тўлақонли ҳимоя қилинишини англатади. Бугунги кунда давлатимиз ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олмоқда. Сабаби давлатимиз ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди. Юртбошимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бериб, инсонларнинг турмуш фаровонлиги, маънавияти юксалиб бормоқда. Энг асосийси, юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам намоён бўлаётган ўзгаришлар, туб янгиланишлар халқимиз, хусусан, ёшларимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани натижасида келажагимизнинг баланд ва мустаҳкам иморати барпо этилмоқда. Дунё миқёсида эса Ўзбекистоннинг нуфузи янада ортиб бормоқда. Шу билан бир қаторда, ёшларимизнинг фаоллиги дунёқараши янада кенгайиб, ҳаётга, ислоҳотларда фаол қатнашишга бўлган муносабати ҳамда элу юртнинг бугунги фаровон кунига дахлдорлик ва камарбасталик ҳисси янада юксалиб бораётгани  кундек равшан.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон фаол, ташаббускор ёшлар юрти бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этади. Албатта бу, давлатимиз зиммасига катта масъулият юклаб улкан эътибор, ғамхўрликни талаб этади. Шу боис, эртамиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг интилувчан, ҳар томонлама етук, билимли ҳамда салоҳиятли шахс сифатида камол топтириш масаласига ҳам давлатимиз томонидан ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада таъминлашда, уларнинг имконият ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослар замон билан ҳамнафас тарзда такомиллаштирилиб борилмоқда.

Ёшларимизга кўрсатилаётган бу ғамхўрлик ва эътибор бугун ўз самарасини бермоқда. Ҳозир Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг асосий қисми ёшлардир. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз”.

Давлатимиз раҳбари ўтган жуда қисқа вақт мобайнида фидойилик, шижоат, фаоллик ҳамда бунёдкорлик сингари эзгу фазилатларни юртдошларимизнинг онгу шуурига, кундалик турмуш тарзига сингдира олдики, бугун ҳар бир ёш мамлакатимизни ривожлантиришга, тараққий этишига,  фуқароларимизнинг фаровон ҳаётига ҳисса қўшаман деган эзгу мақсад билан яшамоқда, меҳнат қилмоқда. Бу янгича ишчанлик кайфияти барча муаммо ва масалаларнинг моҳиятига чуқур кириб бориш, ёшлар фикрини инобатга олган ҳолда ижобий ҳал этиш жараёни барчанинг алоҳида эътирофини қозонмоқда.

Албатта, ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсати ва унинг самарали натижалари дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада илгари сурилаётган ташаббуслар, жумладан, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш ва амалга ошириш борасидаги таклифлари халқаро миқёсда қўллаб-қувватланмоқда.

Албатта, амалга оширилаётган ишлар ҳамда ислоҳотлар ёшларининг янгидан-янги чўққиларни забт этишига, уларнинг мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига асос бўлмоқда.  Янги Ўзбекистоннинг янгича фикрлайдиган ёшлари - келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Муяссар УММАТОВА,

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли,

Жиззах вилоят “Келажак лидерлари” клуби аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+