Янги Ўзбекистон ёшлари юртимиз келажаги

12.08.2022 11:08:28

Шу кеча кундузда серқуёш ватанимизнинг қай бир гўшасига қадам ранжида қилманг, ҳамма жойда давлатимиз мустақиллигининг шонли 31 йиллигини муносиб кутиб олиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Президентимизнинг шу йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида» ги қарори мазмун-моҳияти ва истиқлол ғояларини халқимиз, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдиришда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда «Ёш адолатчилар» қаноти томонидан кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга ошириляпти. Бугун партия вилоят Кенгаши, «Ёш адолатчилар» қаноти фаоллари ва Чироқчи тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда истиқлолнинг 31 йиллиги олдидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида «Инсон қадри улуғланган юрт» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Чироқчи тумани ҳокимлиги тадбиргоҳида бўлиб ўтган тадбирда депутатлар, фаоллар ва ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Руиддин Раупов маъруза қилди.

қар3Бугунги ёшлар қанчалик билимга чанқоқ, тарбияли, дунёқараши кенг, тиришқоқ, фаол фуқаролик позициясига эга ватанпарвар бўлиб камолга етса, янги Ўзбекистонни қуришга шу қадар камарбаста бўлади,-деди Руиддин Раупов.-Биз албатта Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз. Президентимизнинг давлатни бошқаришга киришган дастлабки кунларидаёқ илк имзолаган ҳужжати ҳам ёшлар сиёсати масаласида бўлди. Жумладан, 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул қилинди ва унда Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, илмли қилиб тарбиялаш, жонажон юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган ташаббускор, серғайрат, ватанпарвар шахсларни тарбиялаш ҳам давлат, ҳам жамият олдидаги энг муҳим вазифа сифатида белгиланди.

қар1

Шундан сўнг тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман халқ таълими бўлими мудири Фарход Жуманов, «Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов, партия фаоли Достон Нусуров ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, эришилган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида кенг тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшлар ҳаётига тааллуқли жами 40 дан ортиқ Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси тўлиқ таъминланаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

қар2

Дарҳақиқат, ёшлар тақдирига боғлиқ яна бир жиддий масала хусусида тадбирда айтиб ўтилди. У ҳам бўлса бу маънавият, таълим-тарбия масаласидир.

Шу маънода, ватанпарвар,жонкуяр, юртпарвар, шу халқ келажагига ўзини масъул деб билган барча ўзбекистонликлар Ёшлар таълим-тарбияси, маънавияти, истиқболи, камолотига эътиборли бўлиши лозим. Чунки сиз ва бизнинг авлодларимиз яшайдиган келажак тақдири бугунги ёшларнинг қай даражада камол топишига боғлиқ.

Тадбир кўтаринки савияда, ёшларнинг турли саҳна кўринишлари асосида кечга қадар давом этди. Иштирокчилар мустақиллигимиз абадий бўлишини тиладилар.

                                                                                 Собир Ахмедов,

                                               “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+