Янги Ўзбекистонда баҳор шукуҳи

12.03.2021 15:03:54

Юртимизга ҳар йили янгича шукуҳ билан кириб келувчи баҳор фасли байрам ва шодиёналарга бой. Ҳар бир шодиёна халқимиз қалбига илиқлик олиб киради. Кўклам нафа­си уфуриб, эртанги кунимизга, келажакка ишонч, улкан марралар ва зафарлар сари шижоатга тўлдираётган ушбу  қутлуғ кунларда, бар­ча­миз Наврўзи оламни қарши олмоқдамиз.

Айни кунларда ушбу баҳор байрами муносабати билан юртимизнинг ҳар бир ҳудудларида турли ҳил байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги 60-сонли чет тилларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда баҳор шукуҳи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

– Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, миллий байрамдир, – дейди мактабнинг ўқув-тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари Санақул Адилов.  – Наврўз инсониятнинг энг қадимий байрамларидан бири бўлиб, бир неча минг йиллардан бери ўзбекнинг ўзлигини намоён этиб келаётган қадриятидир. У минг йилларки, Шарқ халқларининг инсонийлик, меҳр-мурувват, меҳнатсеварлик, сабр-тоқат каби қадриятларини намоён этган ҳолда нишонланади.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида 20 нафар ўқитувчилар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+