Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

22.08.2022 12:08:46

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Когон туман «Тараққиёт» марказида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов, партия туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева, туман Кенгаши депутатлари, БПТ аъзолари, «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» аъзолари ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан биргаликда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари, ижтимоий-ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари ҳаётий мисоллар орқали батафсил айтиб ўтилди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар томонидан бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, мустақиллигимизни асраб-авайлаган ҳолда ҳамжиҳатликда тараққиётимиз учун дадил олға боришга даъват этилди.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» эзгу ғоясини ўзида мужассам этган бундай тадбирлар вилоятимиз туман ва шаҳарлари бўйлаб давом этмоқда.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+