«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда

10.08.2022 17:08:27

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилиши инобатга олиб Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродив ҳамкорлигида Сирдарё тумани 32- мактабда тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда мактаб жамоаси ва директори иштирок этиб мустақиллик байрами ҳудудларда кенг нишонланиши,байрам арафасида келаётган янги ўқув йилида мактаб жамоасининг таклифлар ва мактаб раҳбариятининг мактабнинг мукаммал таъмирга муҳтожлиги юзасидан мурожаати муҳокама қилинди.

сирдарё2_4

Тадбирда депутат С.Элмуродив томонидан мутасадди ташкилотлар ёрдамида муаммога ечим топиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди,шунингдек 2022 йил 15 июлдан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланганлиги, ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Фуқаролар ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суриши, овоз тўплаб ғолиб бўлиши мумкин.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+