«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги байрам тадбирлари давом этмоқда

02.09.2022 15:09:50

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов ҳамда партия туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Маҳбуба Рўзиевалар Вобкент тумани «Шанба» МФЙ 27-умумтаълим мактабида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги «Мустақиллик – энг олий неъмат» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда иштирок этдилар. Унда туман Кенгаши БПТ раиси ва аъзолари, «Ёшлар қаноти» аъзолари партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда депутатлар сўзга чиқиб, барча йиғилганларни энг улуғ энг азиз байрам билан самимий табриклади. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу билан биргаликда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари, ижтимоий-ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари ҳаётий мисоллар орқали батафсил айтиб ўтилди. Байрам тадбири давомида 27-мактабдаги БПТ аъзоларига партия туман Кенгаши томонидан партиянинг совға-саломлари топширилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+