Янги Ўзбекистонда инсон қадри

02.07.2022 11:07:02

Булоқбоши туманида “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганини ўзида ифодалади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида иштирокчилар ўз фикрларини билдирдилар.

Қосимжон Қаюмов,”Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши бежиз эмас. Янги Ўзбекистонни барпо этишда Бош қомусимизнинг ўрни катта. Унга киритилаётган ўзгаришлар ўринли. Бу айни вақтда мазкур муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилаётганини ҳам кўрсатади. Жойларда ўтказилаётган тадбирларда фуқаролар бу масалага алоҳида эътибор билан қараётгани кўзга ташланмоқда. Улар томонидан билдирилаётган  таклифлар ҳам эътиборли.

Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш янада долзарб вазифага айланган. Шу маънода  Бош қомусимизга киритиладиган  ўзгартишларнинг негизида ҳам “Инсон қадри учун” шиори ўз ифодасини топмоқда. Бу жамоатчиликни ҳам фаолликка бошлаяпти.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+