Янги Ўзбекистонда замонавий кадрлар сиёсатига қадам

21.12.2022 19:12:28

Бугун барча Ўзбекистон халқи кучли ҳаяжон ҳамда эътибор билан Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  Олий  Мажлисга  ва халқига  мурожаатини тинглади. Мурожаатномада Ўзбекистон халқини келгуси йилдаги орзулари ва амалда кўриши лозим бўлган жиҳатларга алоҳида урғу берилди. Ушбу Мурожаатнома ҳам муҳтарам Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш, давлат сиёсатини ислоҳ қилиш, жамият тарақиётини ва иқтисодий ислоҳотларини ҳамда ташқи сиёсат, таълим, тиббиёт тизимига алоҳида эътибор қаратишлари барча учун қувончли бўлди.

Президентимиз томонидан 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилиниши ҳам келгусида фуқароларимизни яҳши яшаш ва ёшларни сифатли таълим олишига эришишга асос бўлади деб бемалол айта оламиз. Албатта бу жараёнларни амалга оширишда давлат раҳбари томонидан муҳим йўналишлар илгари сурилди. Бу йўналишларни барчасида устувор ва долзарб масалалар ҳал этилгани кўришимиз мумкин. Шулардан биргина йўналишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим деб топдим.

Биринчи йўналиш – Ихчам, самарали бошқарувга ўтиш.

Ўзбекистонда давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35%гача қисқартирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Келаётган йилдан вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиши инобатга олинса, давлат ташкилотлари ва штатлар қисқартирилиши ортидан тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан ижтимоий соҳаларга йўналтирилиши, давлат хизматчилари маошлари оширилиши назарда тутилмоқда.

Албатта, ҳар бир давлат бошқарувида кадрлар салоҳияти ва уларни янгича бошқарув бўйича билим малака ҳамда кўникмалари муҳим роль ўйнайди. Бу ислоҳотлар ҳам бежизга эмаслиги ҳамда бугунги кун учун муҳимлиги давлат раҳбари томонидан алоҳида таҳлил қилишига сабаб бўлди. Ўзбекистон ўз кадрлар миллий заҳирасини шакллантириши ҳамда истиқболли кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиши бугунги кун зарурати. Бу ишлар келгусида жуда ҳам кўплаб бюракрактик тўсиқлар олинишига ҳамда уларни доимий тажриба ва билимларини оширишига олиб келади.

Ҳозирда давлат идораларида фуқоролардан ортиқча ҳужжатбозлик ва бюрократияга сабаб бўлаётган холатларни камайтириш ва халқга хизмат қиладиган давлат хизматчисини давлат идораларида ишлаши лозимлиги вазиятни ўзи тақозо қилмоқда .

 Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонун қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланмоқда. У ўз ваколатлари доирасида давлат идораларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, давлат хизматига кадрларни танлов асосида танлашни ташкил қилади, давлат хизматчиларининг самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар (асосий кўрсаткичлар) тизимини жорий қилади ва уларнинг натижаларини таҳлил қилади, жамоатчилик фикрини ўрганади ва давлат органлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиши белгиланган.

Бундан ташқари бугунги кунда кадрларни хориж тажрибасини ўрганиб келадиган замонавий билимга эга бўлган кадрлар тайёрлаш дастурлари ишлаб чиқилганлигини ҳам алоҳида такидлаш лозим.

Албатта бу қонун, концепцияси моҳияти ва мазмуни мамлакатни истиқболда ривожлантириш йўлида турган долзарб масалаларга жавоб беради ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга сезиларли ҳисса қўшиб бюрократия ва ортиқча хужжатбозликни ва фуқороларни вақтини тежашлари, давлат хизматчиларидан минатдор бўлишларига хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак бу йилги Мурожаатномада ҳам кўплаб масалалр бевосита юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида ташланаётган шаҳдам қадамлар десак муболаға бўлмайди. Янги Ўзбекистонни янгича фикрлайдиган режаси пухта тайёрланган, тарақиёт ва ривожланишни ҳар жиҳатдан баҳолай оладиган салоҳиятли кадрлар бошқаради.

 

Жамол Комилов,

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+