Янги Ўзбекистонни янги мақсадлар билан барпо этамиз

13.09.2021 15:09:54

Тупроққалъадаги “Обод” маҳалласида жойлашган  6-сон умумий ўрта таълим мактабида  “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар бўсағасида” шиори остида  тарғибот тадбири байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирга тумандаги “Обод” маҳалла аҳолиси, ўқитувчи ва ўқувчилар, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирни сўзга чиққан партия фаоллари томонидан  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва галдаги устувор вазифалар ҳамда Янги Ўзбекистонимизни барпо этиш, халқимизни турмуш фаровонлигини оширишда  “Адолат” СДПнинг ўрни муносиб эканини эътироф этди.

Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида муносиб иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар қизғин кечди.

Тадбирда  маҳалла фаолларининг партиямизга билдирган муносабатлари, иштирокчилар диққатини тортгани билан бир қаторда биз-партия фаолларини руҳлантирмасдан қўймади.

 Отахон Раҳимов, маҳалла фаоли:

-Беш йилдан буён, маҳалламиз ҳудудидан ўтган захкашнинг тўсилиб қолгани боис, 280 та хонадон азият чекаётган эди. Кўплаб ташкилотларга қилган мурожаатимиз бесамар кетди. Партия фаоллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсудбек Қурбонбоев, туман Кенгаши депутати Розахон Ибрагимованинг ташаббуси ва яқиндан ёрдами билан, захкашнинг  узоқ масофагача бўлган, яъни тўсилиб қолган жойига қадар 3 ой давомида қазилди ва маҳалламиз зах муаммосидан холос бўлди. “Адолат” партияси ҳақиқий халқни ўйлайдиган партия эканига тўла ишонч ҳосил қилдик. Партияга айниқса депутат М.Қурбонбоевга алоҳида раҳматимизни айтамиз. “Адолат” СДПни ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз.

Тадбирнинг иккинчи қисми санаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқларию, иштирокчиларнинг  ўйин–кулгусига уланиб кетди. Спортчи ёшларнинг чиқишлари, викторина саволлар  тадбирга файз улашди.

Бир сўз билан айтганда,  жамоамиз билан мақсадларимизни амалга оширар эканмиз,  воҳамизнинг  чекка маҳалласида яшовчи юртдошларимиз, айниқса  жажжи болажонларимиз қалбига   қувонч улашганимиздан,   чарчоқларимизни   унутиб,  яна шижоат билан партиямиз ривожи орқали Янги Ўзбекистонимизни барпо этишга қаратилган  янги мақсадлар сари йўл олдик.

 

 

                                                                                               Замира АБДУЛЛЛАЕВА,

                                                                                             Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+