Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди

13.01.2022 17:01:40

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, париянинг марказий ва ҳудудий Кенгаш ходимлари, фаоллари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси бўйича партия фаоллари томонидан берилган таклифлар муҳокамасига бағишланди.

Маълумки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасида Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши сақлаб қолинган ҳолда яна иккита янги йўналиш қўшилган. Лойиҳа 7 та бўлимдан иборат ва 94 та устувор вазифалар белгиланган.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси партиянинг ҳудудий кенгашлари, депутатлари ва фаоллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, улуғвор мақсад асосида янгидан-янги ғояларни илгари суришди. Партия фаоллари томонидан бир қатор муҳим ғоялар илгари сурилди. Жумладан: а) йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш мақсадида ҳудудларда маҳсус ишчи гуруҳлар орқали йўл инфратузилмасини мукаммал ўрганиб чиқиш ва аниқларнган камчилик ҳамда муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга таклиф киритиш; б) “Фуқарога мадад” лойихаси ишлаб чиқиш; с) мурожаатлар билан ишлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этган ҳолда аҳоли учун уйидан туриб, туну-кун тўғридан-тўғри мурожаат қилишни  йўлга  қўйиш орқали аризаларни адолатли ва шаффоф кўриб чиқиш тизимини жорий этиш; д) янги дарсликлар яратишбилан бирга, уларга тенг амалий фанлар учун жиҳозлар тўпламини етказиш ва янгилаш каби бир қатор муҳим ташаббуслар шулар жумласидандир. Муҳокамалар жараёнида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси  лойиҳасидаги “I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш йўналишининг” 4-банди “Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш” мавзуига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон, тинч ва осойишта мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур тарихий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр билдириш ҳар бир фуқаронинг эртанги кунига бефарқ эмаслиги барчамиз учун қувончлидир.

Мазкур Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган  тараққиёт стратегияси  лойиҳаси Давлат раҳбарининг “Халқ рози бўлса жамият равнақ топади” деган шиорига ёрқин мисол сифатида ишлаб чиқилган бўлиб ҳар бир инсонинг кундалик фаолиятига тобора чуқур кириб борган ҳолда, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ҳамда инсон қадри учун хизмат қилишга қаратилган.

“Адолат” СДП

 Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+