Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси партия фаоллари эътиборида

02.08.2022 10:08:23

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро туман Кенгаши томонидан туман Халқ таълими фаоллар залида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партия «Аёллар қаноти», «Ёшлар қаноти» аъзолари, БПТ аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувда партия туман Кенгаши раиси М.Ғафуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Стратегиянинг 7 йўналишда ўз ифодасини топган 100 та устувор мақсад ҳақида сўз юритар экан, барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу ғоялар мужассaм эканлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушуниш ва унда белгиланган устувор йўналишларнинг ижросини таъминлаш борасида партия фаоллари олдида турган долзарб вазифаларни амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Тадбирда фаоллар билан биргаликда Тараққиёт стратегиясидаги устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган долзарб партиявий вазифалар белгиланиб олинди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+