Янги Қомусимизга доир ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланяпти

07.07.2022 10:07:51

Партиянинг Музработ тумани " Аёллар қаноти" Кенгаши томонидан тумандаги  Ахборот ресурс марказида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

сурхон1_1

Тадбирда партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари ва депутатлари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишловчи ходимлар, маҳаллалар хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти хусусида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, гендер тенглик, никоҳ ва ажримлар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.

Қизғин муҳокама руҳида ўтган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакат Конституцияси ғоя ва нормаларида Халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг нақадар ҳаётийлигидан далолат беришини таъкидлади.

 Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига киритилгани Асосий қомусимизни такомиллаштириш йўлидаги яна бир муҳим ҳуқуқий қадам эканини қайд этишди. Маърузачилар “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидладилар.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда унга йиғилганларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.Очиқ мулоқот тарзида кечган тадбирда йиғилганларга барча жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда олинаётган барча таклиф ва мулоҳазалар бирма-бир ўрганилиши, мамлакат ривожи, унда инсон қадрининг юксалиши учун асос бўладиган ташаббусларни ишлаб чиқиш масаласига масъулият билан тизимли ёндашилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Сайёра Бердиева,

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+