Янги қурилаётган бинолар талаб даражасидами?

29.06.2022 16:06:07

Бугун бутун Ўзбекистон улкан қурилиш майдонига айланган. Қайси бир ҳудудга борманг замонавий биноларга кўзингиз тушади. Айниқса намунавий уй-жойларни кўриб ҳавасингиз келади. Хўш, ана шу бинолар қурилиш талабига жавоб берадими? Соҳа эгаларининг малакаси талаб даражасидами?

Юқоридаги саволларга жавоб топиш мақсадида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат О.Маъмирова бошчилигида маҳаллий  кенгаш депутатлари Жалақудуқ туманидаги Туялас маҳалла фуқаролар йиғинидаги намунавий уй жойлар қурилиши  билан танишдилар. Қурувчилар билан суҳбатда  архитектура талаблари асосида иш юритиш, сифат ва дизайин борасида сўз юритилди.

Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

- Ҳам замонавий, ҳам сифатли барпо этилган уй жойларда яшашни ким ҳам истамайди. Бунинг учун қурувчи ўз касбининг чинакам эгаси бўлиши, малакасини ошириб бориши лозим. Кузатишлар айрим ҳолларда бунга эътиборсизлик билан қаралаётганини кўрсатмоқда. Бугун қурувчилар билан айни шу хусусида суҳбатлашдик. Уларнинг зиммасидаги масъулият кўрсатиб ўтилди.

Туяласдаги суҳбат Конституциявий ислоҳотлар мавзусига уланди. Фуқароларнинг бу борадаги таклифлари эшитилди.

Тўйдихон  Алибоева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+