Янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув-семинар

09.02.2024 12:02:56

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг фаоллар залида вилоятнинг туман, шаҳар Кенгаши раислари иштирокида Янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш ва уни фуқароларга содда ва осон шаклда тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
   Ўқув-семинарда партиянинг вилоят Кенгаши раиси - Мақсуд Ҳамидов Конституциянинг янги киритилган ҳар бир моддасига тўхталди. Мазкур моддалар фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш учун хизмат қилиши ҳақида ҳуқуқий тушунча бериб ўтди.


   Янги Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшиш - шу Ватан фарзандларининг зиммасига улкан масъулият юклайди. Юксак масъулиятни англаб, жамиятда ўрнатилган тартиб ва интизомга амал қилиб яшаш ҳуқуқий давлатга хос хусусият ҳисобланади. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги таъминланиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Бош Қомусимизнинг ҳар бир моддасини ёддан билиши шарт” - деди ўз нутқида партиянинг вилоят Кенгаши раиси М. Ҳамидов.


   Учрашув давомида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари ҳам Конституциянинг моддаларига тўхталиб, иштирокчиларга тегишли тушунчаларни бериб ўтишди. Мазкур ўқув-семинар вилоятнинг барча туман ва шаҳар Кенгашларининг фаоллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+