Янги тартибда бошланган ишлар давом этмоқда (2-қисм)

04.06.2021 12:06:20

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов сайловчилар мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлди.

Депутатнинг Нуробод туманидаги “Машъал”, “Меҳнаткаш”, “Наврўз”  ҳамда Пастдарғом туманидаги “Манғитобод” ва “Сазоғон” маҳалла фуқаролари йиғинларидаги аҳоли ўртасида мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш мақсадидаги изланишлари, ҳудуддаги ижтимоий шарт – шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари сайловчиларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Депутат сайловчилар билан мулоқот қилиб, сайловчилар томонидан ўртага ташланган, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан таклифларини баён этди. Аҳоли томонидан асосан сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, сувни филътирлаб берувчи мослама ўрнатиш, қўшимча янги ТП ўрнатиш, симёғочларни алмаштириш, бандликни  таъминлаш масалаларида мурожаатлар бўлди.

Фарангиз Расулова,  “Меҳнаткаш” МФЙ фуқароси:

- Тадбиркорлик қилиш истагим бор. Аммо ишни нимадан бошлашни, қайси соҳага қўл уришни билмай турганимда маҳалламизда депутат билан учрашув борлигини эшитиб қолдим. Учрашув чоғида Ш.Полвонов мени диққат билан тинглади, қўлимдан тикиш-бичиш ишлари келишидан хабар топгач, тикув машинаси билан таъминлашга кўмаклашишини айтди.

Фуқаро Ф.Расуловага шу куннинг ўзидаёқ мутасаддилар иштирокида тикув машинаси етказиб берилди.

Шунингдек, Пастдарғом туманидаги “Манғитобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Усмоновага оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда болалар пулини чиқаришда ҳамда “Сазоғон” МФЙда яшовчи фуқаро М.Ибоева ўқиши учун шартнома пўлини тўлашга кўмаклашиш мақсадида ҳомийлар, маҳалла раислари билан маслаҳатлашилди.

Шу куни депутат Ш.Полвонов ташаббуси билан аҳолига электр энергияси етказиб бериш ва тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар масъул ва мутасаддилар томонидан муҳокама қилинди. Соҳалардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Жамшид НОРБОБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ижрочи котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+