Янгиариқда байрам шукуҳи

12.09.2022 10:09:44

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг барча гўшаларида партиямиз фаоллари томонидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида байрамона маънавий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этилмоқда.

Бугун Янгиариқ туманидаги 16-сон умумий ўрта таълим мактабида партиянинг Хоразм вилоят, Янгиариқ туман Кенгашлари ҳамда Ўзбекистон «Ветеран»жангчи-фахрийлари ва ногиронлар вилоят бўлими, Янгиариқ туман бўлинмаси ҳамкорлигида мазкур шиор остида бўлиб ўтган байрамона тадбир ҳам юқори савияда иштирокчилар фаоллигида қизғин кечди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, Афғонистон жанггоҳларида йигитлик бурчини адо этган жангчи-фахрийлар, мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, улар онгида ён атрофда бўлаётган воқеа ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини оширишда иборат бўлди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши матбуот котиби, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Унда мамлакатимизда ва партия томонидан инсон қадр –қиммати учун амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Гулшаной Жуманазарова, ўқувчи, тадбир иштирокчиси:

- Тадбир давомида партия фаоллари, жангчи-фахрийлар томонидан биз ёшларга қаратилган эътиборидан сўнг , Ватанни янада севиш ва унга садоқатли бўлиш, фидокорона меҳнат қилиб юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш, тинчлигимизни кўз қарочиғидай асраш каби олдимизга бир қатор устувор мақсадларни қўйдик.

Нураддин Абдуллаев, 16 сон мактаб директори, БПТ раиси: 

- Ўқитувчи ва ўқувчиларимизнинг қувончи чексиз. Бугунги тадбир жуда ҳам юқори натижаларга бой бўлди. Ижодий учрашув, жангчи-фахрийларнинг ибратли йўллари тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Бу каби тадбирларни кўпроқ ўтказишга келишдик. Партияни сафини янги фаол аъзолар билан оширишни мақсад қилдик.

Тадбир сўнгида ўқувчилар қизиққан саволларига фаоллар атрофлича жавоблар беришди. Бир гуруҳ фаол ўқувчи ва ўқитувчилар, жангчи –фахрийлар партиянинг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Рустам БОЛТАЕВ,

«Адолат» СДП

Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутат

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+