Янгиариқда тил байрами

21.10.2022 11:10:32

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.

Бу борада партиямиз фаоллари ҳам жойларда изчиллик билан тадбир, давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этиб, юртдошларимиз билан миллатимиз кўзгуси бўлган ўзбек тилимизни тараннум этишмоқда.

Хусусан, «Адолат» СДП Янгиариқ туман Кенгаши томонидан Президент ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактабда 21 октябрь –«Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» муносабати билан «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳам кўтаринки рухда ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари ҳамда мазкур муассаса ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланиши, ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга экани, тильда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этиши ва бошқа хусусиятлар тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан ижро этилган ўзбек тилимизни мадх этувчи шеърлар, ҳикоя ва ривоятлар тадбирга янада кўтаринки рух бағишлади.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

 

                                                                             Барногул  САПАЕВА,

                      “Адолат” СДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+